Аёллар ўртасида -87 килограммгача бўлган вазнда баҳслар якунланди. Ушбу вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Турсуной Жабборова мутлақ жаҳон чемпионига айланди. 

Атлетимиз даст кўтаришда 109 килограмм тошни ўзига бўйсундирган бўлса, силтаб кўтаришда 129 килограмм натижа кўрсатди ва ҳар икки йўналишда олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, Жабборова икки кураш натижасига кўра ҳам тенгсиз бўлди. 

Греция. Ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати. Аёллар -87 килограмм

1. Турсуной Жабборова (Ўзбекистон) - 238 (109+129) кг

2. Энтензе Рейес (Куба) - 226 (99+127) кг

3. Элизабет Оуенс (АҚШ) - 222 (99+123) кг