Божхона пости ходимлари томонидан Германия давлатидан олиб келинган товарлар божхона кўригидан ўтказилганида, ваколатли шахс томонидан тақдим этилган ҳужжатларда кўрсатилганидан 6 номдаги 102 ўриндан иборат товарлар кам келганлиги аниқланган, шунингдек, ташувчи ва юк қабул қилувчи айни бир шахс бўлганлиги божхона ходимларида шубҳа уйғотган.

Бошқарма тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир давомида юқоридаги товарларни ТИФ божхона постига келгунига қадар ташувчи томонидан автотранспорт юкхонасини ноқонуний тарзда очиб, ўз уйига тушириб келганлиги аниқланди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида божхона назоратидан яширилган умумий қиймати қарийб 300 млн. сўмлик автотранспорт эҳтиёт қисмлари вақтинча сақловга олинди ҳамда ҳолат юзасидан ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.