Маълум бўлишича, истеъмолда тузнинг меъёридан ортиқ бўлиши қон босимини оширибгина қолмай, бир-бирига занжир каби уланган реакцияни юзага келтиради. Яъни: ичакларлардаги бактериялар мувозанатини бузади, мия шамоллаши хавфини оширади, нейронларни ишдан чиқаради ва хотирани сусайтиради, хавотирга тушиш ҳиссиётини кучайтиради.

Аввалдан маълумки, истеъмол маҳсулотларида тузнинг кўп бўлиши юракка ва қон томирларига зарар етказади. Айни пайтда унинг ички аъзоларни емирувчи таъсири анча узоқ давом этади. Сиань Цзяотун университетининг тиббиёт илмий маркази олимлари ўтказган тадқиқот натижалари таркибида туз кўп бўлиши билан мия ўртасида хавфли боғлиқлик борлигини кўрсатди. Тузни сурункали кўп истеъмол қилиш ошқозон-ичак йўлидан то миягача зарар етказиши мумкин экан. 

Бу гипотезани текшириш учун тадқиқотчилар сичқонлар устида тажриба ўтказишди. Уларнинг бир гуруҳига ҳар куни стандарт озуқа, иккинчи гуруҳдагиларига эса таркибида туз кўп бўлган овқат бериб бошлашди. Кутилганидек, тузи кўп озуқалар сичқонларда қон босими тез кўтарилиб кетишига олиб келган. Олти ойдан сўнг уларда яққол безовталик белгилари кўпайиб кетди.

Кейинги генетик текширувлар шуни маълум қилдики, сичқонлар миясида яллиғланиш белгилари кучайган, улар ўта фаоллашган, айни пайтда ҳужайраларни ҳимояловчи генлар фаоллиги пасайиб кетган.

Хуллас олимлар тузни меъёрида истеъмол қилишни назорат қилган ҳолда ошқозон ичак йўлидаги микроорганизлар оламини, шу билан бирга мия фаолиятига чет таъсирларнинг олдини олиш зарур деган якуний хулоса билдиришган, деб хабар берди mk.ru.