Бу белги исталган "твит"га (муллифи ким бўлишидан қатъий назар) — шов-шув кўтариш мақсадида тарқатилувчи текширилмаган ахборотларга, даволаш усуллари ва статистика билан боғлиқ манипуляцион хабарларга қўйилади.
"Бизнинг мақсадимиз — жамоатчилик мулоқотига кўмаклашиш орқали Твиттерда ишончли маълумотларни топиш ҳамда эҳтимолий хавфли ва чалғитувчи маълумотлар тарқатишни чеклашдир", — дейилади компания расмий баёнотида.
Бундай махсус белгилар — фойдаланувчини ижтимоий тармоқнинг расмий саҳифасига ёки коронавирус ҳақида тасдиқланган ва ишончли маълумотни ўз ичига олган бошқа веб-сайтга йўналтиради.
12 майгача эълон қилинган хабарларда ҳам белгилар пайдо бўлди.