Унда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 терма жамоа 4 гуруҳга сараланди. Қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон термаси мезбон жамоа сифатида "А" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳда вакилларимиз Эрон, Қатар ва Туркманистон жамоаси вакилларига қарши тўп суради.
Қолган гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:
"А" гуруҳи:
Ўзбекистон
Эрон
Қатар
Туркманистон.
"В" гуриҳи:
Aвстралия
Иордания
Ироқ
Кувайт.
"С" гуруҳи:
Жанубий Корея
Таиланд
Вьетнам
Малайзия.
"D" гуруҳи:
Саудия Aрабистони
БAA
Япония
Тожикистон.
Эслатиб ўтамиз, 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтади.