Бу одам ҳаракати тезлигини уч баробар ошириши мумкин бўлган робот поябзалдир. У логистика ва тарқатиш соҳасида фойдали бўлиши мумкин. Уни ишчилар иш сменасида 30 000 қадамдан ортиқ масофани босиб ўтадиган омборларда қўллаш мақбулдир.

Янги маҳсулот дизайни роликли конкиларга ўхшаб кетади. Оёқ кийимининг ҳар бир пойи 6 та ғилдирак билан жиҳозланган ва уларнинг оғирлиги атиги 450 граммни ташкил қилади.

Moonwalkers X CЕS 2024 кўргазмасида Shift компанияси стендида намойиш этилади, у ерда техник тафсилотлар ва нархлар ҳам мавжуд бўлади. Мазкур робот-поябзал 2024 йилнинг июль ойида чекланган миқдорда сотувга чиқарилиши кутилмоқда, деб хабар беради techcult.ru.