Конференцияда  Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги  республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия  илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент  тиббиёт академияси, АҚШдаги Сент-Луис университети қошидаги Тиббиёт мактаби ортопедия департаменти, шунингдек, Россия Федерациясининг Н.Н. Приоров номидаги Миллий травматология ва ортопедия илмий-тадқиқот маркази етакчи мутахассислари иштирок этди.  

Анжуманда  “СOVID-19” шароитида политравма”,  «Политравмада “СOVID-19” оқибатида пайдо бўлган зарарни назорат қилиш» ҳамда  “Кўп сонли синиш оқибатидаги БИОС” каби долзарб мавзуларда маърузалар тингланди, баҳс-мунозаралар бўлди.

Политравманинг  ўзига хос хусусиятлари, янгича даволаш усуллари ва илмий қарашлар, инновацион ишланмалар ҳақида маълумотлар берилди, тажрибалар хусусида сўз борди. 

Эслатма: политравма — cуяк синиши; суяк бутунлигининг бузилиши. Синган суяклар  монотравма  ва политравма каби турларга  ажратилади.

Политравма олган беморга коронавирус юққанида унинг аҳволи алоҳида назорат қилинади.

Чунки бундай вазиятда суяк бўлаклари атрофидаги қон томири ва нерв толалари жароҳатланиб, бемор ҳаёти жиддий хавф остида қолиши мумкин.

                                     Тошкент тиббиёт академиси матбуот хизмати