Шу кунларда Саудия Арабистонида Футбол бўйича Осиё кубоги U20  “А” гуруҳи саралаш босқичи ўйинлари бўлиб ўтмоқда

 Кеча ҳамюртларимиз саудиялик тенгдошлари билан баҳслашдилар. Учрашувнинг 34-дақиқасида Маҳмуд Жўрабоев ҳисобни очди. 85 дақиқада   Фаҳад мувозанатни тенглаштирди. 90-дақиқада Риан Исломов пенальтидан гол уриб, жамоамизнинг ғалабасини таъминлади – 2:1.

Авалги икки ўйинда Ўзбекистон ёшлар жамоаси Мальдив (7:0) ва Мьянма (3:0) ёшларини мағлуб этганди.

Низомга кўра гуруҳда 1-ўринни эгаллаган жамоа Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.

Осиё чемпионати 2023 йилда Ўзбекистонда ўтади. Шу сабабли, ёшларимиз саралаш ўйинлари қандай натижа билан тугашидан қатъи назар, мезбон сифатида чемпионатда иштирок этади.