Кўҳна қитъада футбол бўйича Европа Миллатлар лигасининг учинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Унда уч ўйинда меҳмонлар, тўрт ўйинда мезбонлар ғолиб чиқишда, икки учрашув эса дуранг натижа билан тугади.
Ўз майдонида ўйнаган Португалия Чехияни 2:0, Греция Кипрни 3:0, Косово Шимолий Ирландияни 3:2 ҳисобида енгди. Меҳмонда тўп сурган Испания Швейцарияни 0:1, Сербия Швецияни 0:1, Грузия Шимолий Македонияни 0:3, Эстония Мальтани 1:2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Шунингдек, Норвегия – Словения ўйинида 0:0, Гибралтар – Болгария ўйинида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Бугун учинчи тур ўйинлари давом этади. Унда Озарбойжон – Словакия, Молдова – Латвия, Австрия – Франция, Дания – Хорватия, Албания – Исроил, Беларусь – Қозоғистон, Андорра – Лихтенштейн ўзаро баҳс олиб боради.