Бугунги кунда ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг барча туман ҳокимликларига, маҳалла фуқаролар йиғинларига, умумтаълим муассасаларига, ахборот кутубхона марказларига ҳамда туман бўлинмаларига Президентимизнинг “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” номли китоби 2 000 дан зиёд тақдим этилди.
Ҳозирги кунда лойиҳа доирасида маҳалла раислари, ёшлар етакчилари, таълим муассасаларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари, ахборот кутубхона маркази ходимлари иштирокида “Учинчи Ренессансга – китоб ва маърифат билан” шиори остида конференциялар, семинарлар ҳамда давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.
Ўтказилган маънавий-маърифий тадбирларда иштирокчиларга, Янги Ўзбекистонни ва Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш борасида амалга оширилаётган туб ўзгаришлар ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мақсади, мазмун-моҳияти ҳамда устувор йўналишлари, миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида керакли билим ва кўникмалар бериб келинмоқда.
Келгусида ушбу лойиҳа доирасида Тошкент шаҳридаги барча идора ва ташкилотларда “Учинчи Ренессансга – китоб ва маърифат билан” шиори остида тарғибот тадбиралари ўтказилиши режалаштирилган. Бундан кўзланган асосий мақсад аҳоли вакилларига айниқса, ёшларга давлатимизда рўй бераётган янги ўзгаришлар ҳамда амалга оширилаётган ислохотлар хақида керакли тушунчалар бериб боришдан иборатдир.
Хулоса ўрнида шундай дейиш мумкинки, бугун биз ягона халқ, ягона миллат бўлиб, кўзлаган юксак мақсадларимиз сари дадил бормоқдамиз. Вужудимизда, қонимизда аждодларимиздан мерос буюк қудрат жўш ураётган экан, биз эзгу орзу ва мақсадимиз бўлмиш Янги Ўзбекистонни албатта бунёд этамиз!
Сирожиддин Абдураҳимов,
Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими бош мутаҳассиси
Дилдора Исмандиярова,
Маънавият ва маърифат маркази Тошкент шаҳар бўлими етакчи мутахассиси