Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учқудуқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Акбагет” овулида “Ўзтелеком” оператори учун базавий станция қурилиши бўйича вилоят “Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг” компанияси ва “K.P.” хусусий корхонаси ўртасида тузилган шартнома бўйича бажарилган ва қабул қилиб олинган ишлар назорат ўлчовидан ўтказилганда, ушбу корхоналар масъул шахслари амалда бажарилмаган ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали жами 307,5 млн сўмни ўзлаштириш ёки растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.