-66 кг вазнда ўзбекистонлик Учқун Қуронбоев чоракфиналда япониялик Южиро Сетони (10:0), яримфиналда эса украиналик Давид Хоровани (10:1) мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Энди у олтин медаль учун кураш олиб боради.

-60 кг вазнда Шерзод Намозов чоракфиналда венесуэлалик Маркос Деннисга (0:1) имкониятни бой бериб қўйди. Бронза учун ўтиш баҳсида эса Ишак Оулдкудир (10:0) устидан ғалаба қозонди. Энди Намозов бронза учун татамига чиқади.