— Жамғарма маблағлари Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарори асосида тарқатилмоқда, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Тошкент шаҳар бўлими раиси А.Далабаев. — Бугун ана шундай тадбир Учтепа туманида ташкил этилди. Хайрия тадбири давомида 10 нафар кам таъминланган фуқарога 70 миллион сўмдан зиёдроқ маблағ тарқатилди.  

Таъкидлаш керак, жорий ойнинг бошида ҳам Учтепа туманида хайрия тадбири ўтказилганди. Ўша тадбирда кам таъминланган оилаларга нақд пул кўринишида 87 миллион сўм пул тарқатилган эди.  

“Маҳалла” фонди

матбуот хизмати