УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузгани учун “ПСЖ”, “Рома”, “Интер”, “Ювентус”, “Милан”, “Марсель”, “Монако”  ва “Бешиктош” клубларини  жазолади

Хабарда айтилишича, “ПСЖ” энг кўп – 10 миллион евро жарима тўлайдиган бўлди. Шунингдек, “Рома” – 5 млн, “Интер” – 4 млн, “Ювентус” – 3,5 млн, “Милан”–2 млн, “Бешиктош” – 600 минг, “Марсель” ва “Монако” 300 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Ушбу клублар 2018-2022 йиллар молиявий ҳисоботларидаги қоидабузарликлари учун жаримага тортилган.