Тошкент шаҳар ҳокимининг 2022 йил 9 сентябрдаги тегишли фармойишига асосан, пойтахт делегациясининг Бошқирдистон Республикасидаги хизмат сафари давом этмоқда.
Жорий йилнинг 9-11-октабр кунлари Уфа шаҳрида "Тошкент кунлари" тадбирлари ўтказилиши доирасида ижодий учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Шунингдек, хизмат сафари давомида Тошкент шаҳар маданият бош бошқармаси бошлиғи Уфа шаҳридаги болалар мусиқа мактабларига ташриф буюриб, яратилган шароит ва имкониятлар билан яқиндан танишди.