Бу ҳақда Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

Биз Қўшилмаслик ҳаракатига Уганданинг муваффақиятли раислигини олқишлаймиз ва 2027-2029 йилларда Ҳаракатга бўлажак раислигимизни қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар йўлга қўйилиши мамлакатларимизнинг манфаатли ва истиқболли ҳамкорлиги учун мустаҳкам замин яратади, — дейди Бахтиёр Саидов.

Учрашувда тадбиркорларнинг ўзаро алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик, фойдаланилмаган салоҳиятни рўёбга чиқариш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.