Форумдан кўзда тутилган асосий мақсад мамлакатларимиз ўртасида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Тадбирда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Николай Дорошенко, «Milk Euro Food» компаниясининг бош директори Андрей Данков, Қозоғистон Ёғ-мой иттифоқи президенти Константин Невзоров, «Vektor Company Group» раҳбари Александр Александровнинг иштирок этиши ва сўзга чиқиши кутиляпти.

Форум қатнашчилари ёғ-мой саноатида ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, соҳанинг юртимиздаги бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимиз ёғ-мой бозорида фаолият олиб боришнинг ўзига хос хусусиятлари, сифатли кунгабоқар ёғига бўлган эҳтиёж, шунингдек соҳада тажриба алмашинуви каби мавзуларни муҳокама қилади, деб хабар беради «Дунё» АА.