Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ахборот берди.

28 февралдан 5 мартга қадар 14 та авиарейс ташкиллаштирилди ва 3 245 нафар ватандошимиз қайтарилди. 5 мартга қатор рейслар амалга оширилиши режалаштирилган.

Ахборотда таъкидланишича, Ўзбекистоннинг Киев шаҳридаги Элчихонаси саъй-ҳаракатлари билан Трускавес шаҳрида даволанаётган 20 нафар ватандошимиз эвакуация қилинди. Суми области маъмурияти билан бу ердаги олийгоҳларда ўқиётган 25 ўзбек талабасини олиб чиқиш учун «яшил йўлак» очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Ўзбекистоннинг Украинадаги Элчихонаси ватандошлар билан доимий мулоқот олиб бормоқда. Дипломатлар Украинанинг турли нуқталарида, шу жумладан, жанг ҳаракатлари давом этаётган ҳудудларда бўлиб, фуқароларимизни эвакуация қилиш ишларини амалга оширмоқдалар.