"68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб Осиё чемпионига айланди!", дея хабар берди Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати.
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди. Чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Ярим финалда Рашитов эронлик Бозоргишоб Дариални таслим қилди - 2:0.
Шунингдек, 53 кг вазнда ўзбекистонлик Чарос Қаюмова мусобақа финалига қадар етиб борди. Эронлик Наҳид Кияничандеҳга қарши финал баҳсида мусобақани жароҳат билан ўтказган Чаросга бироз омад етишмади - 0:2. Шундай қилиб, Чарос Қаюмова Осиё чемпионати кумуш медалини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, Қаюмова ўз иштирокини чорак финалдан бошлаганди. Бу босқичда тайпеилик Хуанг Ших Юан таслим этилди - 2:0. Ярим финалда эса Қаюмова Саудия Арабистонилик Дуня Абу Талебни мағлуб этганди - 2:0.