Ахмаджонов Мухаммадисломиддин меҳнат фаолиятини 2001 йили Тошкент шаҳар ҳокимлиги Адлия бошқармаси катта назоратчиси вазифасидан бошлаган.
2006-2009 йилларда Андижон вилояти Избоскан тумани прокуратураси терговчиси лавозимида ишлаган.
2019-2020 йилларда Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Тайинловга қадар Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобирович, Андижон вилояти Улуғнор тумани прокурори бўлган.
Андижон вилояти ҳокимлиги Ахмаджонов Мухаммадисломиддин Мухаммадсобировични янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, фаолиятида улкан муваффақиятлар ва зафарлар тилаб қолади.