Унинг қайд этишича, ижтимоий тармоқлардаги аккаунт эгалари ўз саҳифаларида катта аудитория тўплаш мақсадида совғалар эвазига вақтинчалик сизга обуна бўлишади. Агар сиз ўз издошларингиз сонини тезда кўпайтирмоқчи бўлсангиз, бу яхши фикр.

Аммо, «Giveaway» тугагандан сўнг, кўп сонли обуначилар саҳифага, қандай обуна бўлишган бўлса, шундай тез тарк этишади. «Giveaway» табиий равишда ривожланаётган саҳифани табиий ривожланишдан тўхтатади. Бир маротаба «Giveaway»га қатнашган инстаграм саҳифаси табиий ўсишдан тўхтагандан сўнг, бу инстаграм саҳифа қўпол қилиб айтганда, НАРКОМАН саҳифага айланади.

«Giveaway» дан сўнг, обуначиларни сақлаб қолиш учун, сиз доимо бундай конкурсларга қатнашиб туришингиз керак бўлади.  Умид Зокировнинг таъкидлашича, «Giveaway» ўз шахсий брендини ривожлантиришга, ёки махсулотларни танитишга ва  савдосига фойда келтирмайди. Совға эвазига обуна бўлган одамлар, бу саҳифага мажбуран ютуқ эвазига обуна бўлишади. Бу эса Бренднинг ривожланишига, ёки савдосига фойда келтирмайди.