Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига автолизинг компанияларидан азият чекаётган юртдошларимиздан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Улардан бирини Термиз шаҳрида яшовчи Ш.Эргашева йўллаган.

мурожаатда ёзилишича, истеъмолчи 2020 йил 13 август куни куни “Умид автолизинг” МЧЖ орқали муддатли тўлов эвазига NEXIA 3 русумли автомобиль харид қилиш учун икки томонлама шартнома имзолайди. Унга мувофиқ, фуқаро МЧЖ ҳисобрақамига бошланғич тўлов сифатида 44 миллион 307 минг сўм ўтказади. Бироқ автомашинани оладиган вақт ўтиб кетса ҳамки, автоуловдан дарак бўлмаган.

Истеъмолчи бу борада тадбиркорга бир неча марта мурожаат қилган бўлса-да, МЧЖ турли баҳоналар орқали ишни ортга сурган. Шартнома муддати ўтган бўлса ҳам, тўланган пулни қайтариб бермаган.

Мазкур мурожаат тегишли тартибда ўрганилиб, “Умид автолизинг” МЧЖ ва фуқаро ўртасида тузилган лизинг шартномаси бекор қилинди ҳамда автомашинани сотиб олиш учун тўланган пул истеъмолчига қайтариб олиб берилди.

Шаҳбоз АБДУСАТТОРОВ,
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари

федерацияси матбуот хизмати ходими