Бу ҳақда Туризм қўмитаси хабар қилмоқда.

Белгиланган муддатларда камчиликларни бартараф этмаган «Орзу Травел» МЧЖ, «Ласточка - Планета» МЧЖ, «Премиер Вандерлуст» МЧЖ, Бобиссалам-Травел» МЧЖ «Муслим-Тоур МТ» МЧЖ, «Делта Смарт Прожеcт» МЧЖ ларнинг «чиқиш туризми» фаолияти билан шуғулланишга асос бўлган лицензиялари Тошкент шаҳар Туризм бошқармасининг қарорлари билан амалдаги қонунчиликка асосан 10 кун муддатга тўхтатилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 ноябридан бошлаб фуқароларга «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга оид хизматларни кўрсатиш фақат маҳаллий туроператорлар томонидан амалга оширилаётгани ҳақида хабар берилган эди.