Икки йил аввал умумий овқатланиш соҳаси тадбиркорларига ижтимоий солиқдан имтиёз берилган эди.

Тадбиркорларга шу имтиёз яна 2 йилга узайтириб берилса, улар 150 минг эҳтиёжманд аҳолини иш билан таъминлашга тайёр.

Айрим корхоналар колл-марказ ташкил қилиб, ҳозирни ўзида 2 минг нафар ногиронлиги бўлган аҳолига компьютер ва телефон олиб бериш орқали уларни уйини ўзида иш билан таъминламоқчи.

Хизматлар соҳасидаги тадбиркорлар камбағал аҳолини ишли қиламан деса, имтиёз муддатини яна узайтириш мумкинлиги таъкидланди.