Маҳаллада фаоллари, ёшлар ва университет раҳбарияти иштирокида ўтказилган учрашувда  ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида сўз юритилди.

Университет ректори Садриддин Туробжонов номидан маҳаллада ташкил этилган кутубхонага 50 дона бадиий китоб совға қилинди. Тадбирдан сўнг маҳалла ёшлари ва фаоллари,  университет раҳбарияти Муҳандислик технологиялари факультети томонидан ташкил этилган “Бадиий ижодкорлик”, “Ахборот технологиялари” ҳамда “Ёш оила” тўгараклари фаолияти билан танишди.