Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “O.-s.” МЧЖ раҳбари М.У. ва бошқалар Паркент туманидан ўзбошимчалик билан 5,2 минг куб метр унумдор тупроқ қатламини қазиб олиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 204,8 млн сўм зарар етказганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.