“Туризм - инклюзив ўсиш учун” лойиҳасини амалга оширишдан мақсад янги иш ўринларини яратиш ва жаҳон ҳамжамиятини бирлаштириш йўлида туризм соҳасининг тутган ўрнини тўлиқ намоён этишдан иборатдир.
Лойиҳада иштирок этиш учун мамлакатни ривожлантириш ва инсоният учун ижобий ўзгаришларни амалга ошириш йўлида фаолият юритаётган туризм соҳаси вакилларининг (сувенир ишлаб чиқарувчилардан тортиб хостел менежерларигача, гидлар ва б.) ҳар бир йўналиши марказида инсон омили турганлигини акс эттирувчи юқори сифатли суратлар ва видеоларни юбориш сўралган.
Иштирокчилардан тақдим этилаётган суратлар (камида 300 дпи ҳажмда) ва видеолар (1 дақиқадан ошмаган, камида 1080п. ўлчамдаги) талаб даражасида бўлиши ҳамда comm@unwto.org електрон манзилига юборилиши лозим. Бунда мамлакат номи ва маълумот юборувчи билан қайта алоқа воситаси кўрсатилиши лозим.