Республикамиз бўйлаб жорий йилнинг 25 октябридан старт берилган Яшил макон умуммиллий лойиҳаси доирасида кузги кўчат экиш мавсуми ўтказилмоқда.
Хусусан, Урганч давлат педагогика институти ҳудудига 800 туп манзарали ва мевали дарахтлар экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирда жараёнлар қизғин руҳда давом этмоқда.
Бугун ҳам институтининг академик лицейи ҳудудида олийгоҳ ректори Феруза Мадрахимова раҳбарлигида профессор-ўқитувчилар ва талаба ёшлар ҳамда вилоят Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси билан биргаликда 400 га яқин мевали дарахтлари экилди.
Дарахтлар экилганидан сўнг, иштирокчилар учун миллий таомимиз ҳисобланган паловлар ҳам тарқатилди.
Маълумот учун, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш жараёнлари 1 декабргача давом этади.