УрДУнинг волейболчи талаба қизлари мусобақа давомида ўз маҳорати, майдондаги қатъияти ва жамоавий ҳамжиҳатлиги билан ажралиб турди. Спортчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги, интизоми ва ғалабага бўлган интилиши жамоага Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш имконини берди.

Мазкур натижа университет талабалари ўртасида спортни оммалаштириш, ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг муҳим натижаси сифатида эътиборга молик.

УрДУ жамоасининг мамлакат миқёсидаги мусобақада биринчи ўринни эгаллагани университет спорт ҳаётидаги қувончли воқеалардан бири бўлди. Ўзбекистон кубогининг қўлга киритилиши волейболчи талаба қизларнинг меҳнати ва тайёргарлиги самараси бўлиб, келгуси мусобақаларда ҳам янги ютуқларга эришиш учун муҳим рағбатдир.

Ҳамкорлик материали