Ҳиндистоннинг Bharati Vidyapeeth тадқиқот ва менежмент ўрганиш институти билан жорий йил 16 декабрда имзоланган меморандум асосида жами 100 нафар талаба 10 кун давомида алмашув ўқув машғулотларида иштирок этяпти.

31 декабргача давом этадиган онлайн интерактив машғулотларнинг якунида ўқув жараёнида берилган топшириқларни ўз вақтида бажарган ўзбекистонлик ва ҳиндистонлик талабаларга халқаро сертификат берилади, деб хабар беради «Дунё» АА.