Абитуриентлар эрта тонгдан имтиҳонга шай ҳолатда университетга ташриф буюрдилар. Уларни УрДУ Қабул комиссияси аъзолари ҳамда университет раҳбарияти кутиб олиб, синовлар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Бугун:
Рангтасвир: дастгоҳли (кундузги)
Спорт фаолияти: бадминтон (кундузги)
Спорт фаолияти: футбол (кундузги)
Спорт фаолияти: оғир атлетика (кундузги)
Спорт фаолияти: стол теннис (кундузги) каби йўналишларида жами 128 нафар талабгор касбий (ижодий) имтиҳонларда иштирок этмоқда.
Абитуриентларимизнинг ота-оналари ва кузатувчиларига қулайлик яратиш мақсадида университет Маданият саройида имтиҳон жараёнларини тўғридан-тўғри кузатиш имконияти йўлга қўйилди: https://camera.urdu.uz/#####re...
Айни пайтда ота-оналар салқингина аудиторияда фарзандини имтиҳон жараёнини кузатиш билан биргаликда Педагогика факультети кўнгилли санъаткор ёшларининг ижодий чиқишларидан ҳам баҳраманд бўлмоқдалар.
Касбий (ижодий) имтиҳонларнинг бош мақсади абитуриентларнинг танланган мутахассисликлари бўйича имкониятларини, билим ва малака даражаларини касбий кўникмаларини ижодий ҳамда жисмоний қобилиятларини аниқлашдан иборатдир.
Ижодий имтиҳонларни адолатли, шаффоф ўтказилишини назорат қилиш мақсадида университет Коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс – назорат» тизимини бошқариш бўлими ҳам жараёнларни кузатмоқда.
Касбий (ижодий) имтиҳон жараёнлари кенг жамоатчилик вакиллари, жумладан, ОАВ ходимлари, блогерлар томонидан кузатилмоқда.
Қолаверса, абитуриентлар ота-оналарининг Урганч давлат университети ҳақидаги мулоҳазалари ҳамда имтиҳонларнинг ташкил этилиши билан боғлиқ масалалар ҳақида фикрлари билан танишиш, таклифларини ўрганиш мақсадида университет психологлари томонидан сўровномалар ўтказилмоқда. Бу, ўз навбатида, жараёнларни яна очиқ ва равшан, шаффоф ўтишига замин яратади.
Синовлар ўтказилаётган ҳудудларга хавфсизликни таъминлаш учун ИИБ ҳамда тиббиёт ходимлари жалб этилган.
Урганч давлат университетида ижодий имтиҳонлар 3 август санасигача давом этади
Муҳим эслатма! Абитуриентлар ижодий имтиҳон кунлари ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт, ID), рўйҳатдан ўтганлиги бўйича қайд варақаси билан киритилади ҳамда тегишли спорт формаси ва керакли жиҳозларини олиб келиши сўралади.
Касбий (ижодий) имтиҳон натижалари университет веб сайти (urdu.uz) ҳамда Матбуот хизматининг расмий телеграм саҳифаси(@urdu_pressa)да имтиҳон тугагандан сўнг 24 соат ичида эълон қилинади.
Норозилик (апеллация) аризалари имтиҳон натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат ичида қабул қилинади ва апеллация комиссияси томонидан бир кун муддатда кўриб чиқилади.
Cалл-марказ:
+99862 224 66 17
+99862 224 66 18
+99862 224 66 19
+99862 224 66 35