Унга табиий ва қишлоқ хўжалиги фанлари факултетига 1-курсга қабул қилинган талабаларнинг ота-оналари таклиф этилди.
Ота-оналар билан учрашувда университет ректори Б.Aбдуллаев бошчилигида раҳбарият, факултет профессор-ўқитувчилари, тюторлар ҳамда ОAВ вакиллари иштирок этишди.
Ректор ота-оналарни табриклаш баробарида, уларнинг таклиф ва истакларини эшитди.
Шунингдек, раҳбарият томонидан университет ички тартиб-қоидалари ҳақида тушунчалар берилиб, таълим ва тарбия жараёнлари ота-оналар билан доимий ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликда олиб борилиши таъкидлаб ўтилди. Университет фаолияти, таълим жараёнлари, талаба-ёшлар учун яратилган замонавий шароитлар ҳақида маълумот берилди.
Сўнгра, ота-оналар университет бўйлаб саёҳат қилишди, замонавий таълим жараёнлари, ўқув-лаборатория хоналари, ахборот-ресурс марказлари, талабалар турар жойлари билан бевосита танишдилар.
УрДУ Матбуот хизмати