Мажбурий ижро бюроси Урганч шаҳар бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг 17.12.2020 йилдаги ижро варақасига асосан жавобгар Б.Р.дан даъвогар Н.Я. фойдасига 37 090  609 сўм ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. 

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарор нусхалари тарафларга юборилган.

Ижро ҳаракатлари давомида жавобгарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида жавобгар шахсдан юқорида кўрсатилган жами 37 млн. 90 минг 609 сўм пуллар тўлиқ ундирилиб, даъвогар шахсга топширилиши таъминланди.Ижро ҳужжати амалда ижро этилганлиги сабабли тамомланди.