Вилоят бандлик бошқармаси фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Урганч технопарк” масъулияти чекланган жамиятида ҳам шу эзгу ишни йўлга қўйди. Эндиликда мономарказ ходимлари машғулотларни шу ерда олиб боради. Энг эътиборлиси, касб-ҳунарни тўла эгаллаган тайёр мутахассислар “Урганч технопарк” МЧЖга ишга жойлаштирилади.

Асосий эътибор “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга қаратилгани уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда даромад топишларига ёрдам бермоқда.

 Рўзимбой ҲАСАН,

 “Янги Ўзбекистон” мухбири