Урганч шаҳар Ободонлаштириш бошқармаси 2020 йил 6 май куни шаҳар кўчалари, боғ ва мажмуалар, кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардаги қуриган дарахтлар ва биологик ўлик ҳолда бўлган манзарали дарахтларни кесиб олиш учун Давлат хизматлари марказига ариза билан мурожаат қилган.
Мурожаатда Урганч шаҳри ҳудудидаги 2130 туп қуриган дарахтни кесиб олишга рухсат сўралган.
Шундан сўнг, Хоразм вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Хоразм вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ва «Хоразмагрокимёҳимоя» АЖ томонидан дарахтларни соғлом ёки носоғлом экани бўйича ўрганиш ўтказилган.
Лаборатория текшируви орқали дарахтларда арча унсимон қурти борлиги аниқланган ва 322 туп кўпйиллик дарахтга зараркунанда ҳашаротларга қарши кимёвий ишлов берилган ҳамда илдизидан озиқлантирилиб, сақлаб қолинган. Қолган 1808 туп дарахт қуригани сабабли, кесишга рухсат берилган.