Йўлга қўйилган мазкур электрон хизматлар тури эндиликда фуқароларни  ўз ариза ва мурожаатларини тақдим қилиш учун идоралар олдида навбатда туриш, вақтини йўқотишдан ҳалос қилади.

Мазкур хизмат тури болаларни мактабгача таълим ташкилотларига навбатга қўйиш, пенсия ҳақида маълумотнома олиш, нафақа тайинлаш, электр, табиий газ, ичимлик суви ҳисоблагичларини пломбалаш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш учун аризаларни тўлдириш ва тайёр ҳужжатларни бинога кирмасдан олиш имконини беради.

Ушбу хизматдан Урганч шаҳар ДХМ биноси ёнидаги автотураргоҳда фойдаланиш мумкин.

Ҳозирча бу хизмат тури синов тариқасида жорий этилган бўлиб, ҳафтанинг душанба ва сешанба кунлари кўрсатилади.

Келгусида эса мазкур хизмат турини ҳафтанинг барча иш кунларида йўлга қўйиш режалаштирилган.

                                                 Рўзимбой ҲАСАН,

                                             “Янги Ўзбекистон” мухбири