Марказ халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Негаки, унда азалий қардошликни ифода этувчи адабиётлар, давлатларимиз рағбарларининг учрашувларига доир фотокўргазмалар билан бир қаторда Озарбайжоннинг миллий-маънавий қадриятлари, тарихи, адабиёти, маданияти ва санъати ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар, улуғ шоир ва ёзувчиларнинг сиймолари, электрон адабиётлар, шунингдек, Юсуф Чаманзаминлининг ҳаёти ва ижодий фаолиятини ўзида акс эттирувчи асарлар, суратлар жой олган.

Бугун Озарбайжон делегацияси аъзолари иштирокида ушбу марказнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази директори Самир Аббосов, Тошкентдаги Озарбайжон маданият маркази директори, профессор Бобохон Шарипов, Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ботир Саидов, Урганч давлат университети ректори Баҳром Абдуллаев иштирокида бўлиб ўтган маросимда икки мамлакат ўртасидаги азалий муштарак жиҳатлар, анъана ва урф-одатлар, дўстона алоқалар, таълим соҳасидаги истиқболли ҳамкорлик муносабатлари ривожланиб бораётгани эътироф этилиб, «Юсиф Вазир Чаманзаминли номидаги озарбайжон-ўзбек дўстлик маркази»нинг ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишига катта ишонч билдирилди.

Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон маданият маркази томонидан Озарбайжон тарихи ва адабиётига оид бой китоблар тўплами совға сифатида тақдим этилди.

УрДУ Матбуот хизмати