Улуғ байрамимиз арафасида шаҳарда маҳаллий хомашёдан пахта ёғи ҳамда чорва учун тўйимли озуқа — шелуха ва шрот ишлаб чиқарадиган “Ал-Улуғ Трансс” масъулияти чекланган жамият корхонаси ўз фаолиятини бошлади. Янги корхонага ўрнатилган хориж технологиялари маҳсулотлар юқори сифатли бўлишини таъминлайди.
Янги корхонда шаҳарлик етмиш нафар ёшлар муқим иш билан таъминланди.
Бу ерда йилига 40 миллиард сўмлик пахта ёғи ва чорва озуқаси ишлаб чиқарилади ва унинг бир қисми четга экспорт қилинади.
Рўзимбой ҲАСАН,
“Янги Ўзбекистон” мухбири