Мисол учун, Ургутдаги Тинчлик маҳалласи ҳудудидан логистика маркази қуриш учун 5 гектар жой ажратилиб, 5 миллиард сўмлик инфратузилма қилиб берилса, 100 га яқин дўкон, ошхона ва сервис объектлари қураман, деган ургутликлар кўп.
Туман марказидаги 1,5 километрли «Навоийшоҳ» кўчасини туну-кун ишлайдиган масканга айлантириш орқали 60 та савдо-сервис объекти ташкил қилиб, 500 нафар одамни ишли қилиш мумкин.
Шунингдек, туманнинг 8 та маҳалласи инфратузилмасини яхшилашга Ислом тараққиёт банкидан 10 миллион доллар жалб қилинмоқда. Бундан ташқари, Тожикистон билан чегарадош 15 та маҳаллада меҳмон уйи ва дам олиш маскани қуришга 10 миллиард сўм ресурс йўналтирилмоқда.
Умуман, 2026 йилда вилоятдаги маҳаллаларда савдо ва сервис ҳисобидан 40 минг иш ўрни яратиш муҳимлиги қайд этилди.