Синоптиклар огоҳлантирганидек, ўтган дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келди ва ҳаво ҳарорати барча ойларда 29-32 даражагача, жанубий ҳудудларда 34-35 даражагача пасайди.

Бугун ва эртага республика ҳудуди бўйича салқин об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат кечалари 13-16 даража, кундуз кунлари 27-32 даража, жанубда 35 даражагача бўлади. Бу август ойи ўртаси учун меъёрий қийматлардан 2-4 даражага пастдир.

Ҳафта ўртасидан салқин ҳаво массаси республика ҳудудидан аста-секин чекина бошлайди, ҳаво ҳарорати кўтарилади ва ҳафта охирига келиб, кечалари 17-20 даража, кундуз кунлари 34-37 даража атрофида бўлади.

Ушбу кунларда ҳудуднинг катта қисмида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво сақланиб туради, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида бугун кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

14-15 август кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади.

Пойтахтимизда: 14-18 август кунлари ҳаво кам булутли бўлади. Бугун ва эртага ҳарорат 29-32 даража бўлади, сўнг 34-37 даражагача аста-секин кўтарилади. Ҳафта бошида ҳарорат кечаси ва эрталаб 13-16 даража, ҳафта охирига келиб 17-20 даража бўлади. Шамол шарқдан бироздан ўртачагача эсади.