Агентликка кўра, 16-17 июнда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида,17-19 июнда Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 40-42 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-44 даражагача кўтарилади. Кечалари ҳам ҳаво дим бўлади. Фақат эрталабки соатларда ҳарорат бироз 24-27 даражагача пасаяди.
Ҳафта охирида ҳарорат бироз пасаяди, ҳудуднинг катта қисмида кундузги ҳаво ҳарорати 35-38 даража, жанубда 39-41 даража атрофида бўлади. Шу кунларда Ўзбекистон бўйича асосан кам булутли об-ҳаво кузатилади.
Республика бўйича шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
16-18 июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 19-21 июнда республиканинг кўпчилик вилоятларида баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.
Тоғли ҳудудларда 20 июнь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилади.
Тошкентда: асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат бугун кундузи 36-38 даража, 17-19 июнда 38-41 даражагача, 20 июнда 35-37 даража бўлади.