Кўпчилик вилоятларда баъзи жойларда қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик, шарқий ҳудудларда эса (Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида) асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин. Фақат республиканинг жанубида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража совуқни, кундузи 2-7 даража илиқни, шимолда кечаси 8-13 даража совуқни, кундузи 0-5 даража совуқни ташкил этади.

31 январь 1 февраль кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида ва Фарғона водийси вилоятларида бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-15 даража совуқ, кундуз кунлари 3 даража совуқ 2 даража илиқ атрофида бўлади.

Ушбу иш ҳафтаси давомида республика бўйича баъзи жойларда туман тушиши кузатилади.

29 январдан 31 январгача Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

Пойтахтимизда: бугун вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундузи 5-7 даража илиқни ташкил этади.

Сешанба ва чоршанба кунлари бироз ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланади) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади.

30 январда кечаси 1-3 даража илиқ, кундузи 4-6 даража илиқ, 31 январда кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 3-5 даража илиқ бўлади.

1 февралда асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 1-3 даража совуқни, кундузи 3-5 даража илиқни ташкил этади, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати агентлиги.