Бироқ телевизор ёки ижтимоий тармоқларда ўз ўқитувчисини ҳақорат қилган, баъзан қўл кўтариш даражасигача бориб етган ўқувчилар ҳақида хабарлар тарқаляпти. Касбим – шифокор. Педагог бўлмасам-да, бизга ўқитувчилар таълим-тарбия берди, уларнинг беминнат меҳнати туфайли ўқидик, одам бўлдик, элда обрў қозондик.

Донишмад халқимизда “Устоз отангдан улуғ” нақли бор. Бунинг замирида чуқур маъно мужассам. Муаллим ва устоз-мураббийларга қўл кўтариш, ҳурматсизлик қилиш ва уларни ҳақоратлаш муқаддас динимизда ҳам қораланган. Мутасадди ташкилотлар ўқитувчиларни қадрлаш мақсадида турли тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бораётгани қувонарли, бироқ бундай ишларни янада кўпайтириш мақсадга мувофиқ.

Шуни алоҳида таъкидлашни истардимки, биз – ота-оналар уйда  фарзандларга тарбия берар экан, муаллимларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатишни ҳам ўргатишимиз керак. Зеро, ўз устозини ҳурмат қилмаган одам жамиятда обрў-эътибор қозонолмайди.

Тошпўлат Ашуров