Президент мактабларида жорий этилган устозларни ўқитиш ва билимини баҳолашнинг замонавий услублари, таълим дастурларининг интеграциялашувига асосланган ўқитишнинг фанлараро ёндашуви, шунингдек, бошқа кўплаб ижобий тажрибаларини халқ таълими тизими билан ўртоқлашиш мақсадида семинар-тренинг ташкиллаштирилди. Халқаро тажриба алмашиш ва асосийси, ўқитувчиларни узлуксиз малака ошириш механизмини яратиш бўйича истиқболли режалар тузилди.

Хива шаҳридаги Президент мактаби ўқитувчиси Томас Топҳам томонидан олиб борилган мазкур семинар-тренинг Westminster Университетида бир вақтнинг ўзида онлайн ва офлайн тарзда ўтказилди ва унда 160 нафарадан ортиқ ўқитувчи қатнашди.