Тохир Шарапович 1960 йил 17 августда Тошкент шаҳрида туғилди. 1982 йили Тошкент темир йўл муҳандислари институтида таҳсил олди.

У турли ташкилотларда фаолият кўрсатиб, 2003-2012 йиллар мобайнида ”Сувсоз” Давлат унитар корхонаси бошқаруви раиси лавозимида, 2012-2015 йилларда Қурилиш ва инвестиция дастурлари департаменти бошлиғи, 2015-2017 йилларда Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокими лавозимларида фаолият юритган.

Тохир Шарапович ўзи фаолият юритган барча жамоаларда нафақат профессионал жиҳатлари, балки инсоний фазилатлари билан ҳам катта ҳурматга сазовор бўлган. 
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги раҳбарияти ва жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.