Аброр Собиров ҳозирги кунга қадар Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Аброр Собиров 1991 йилда Наманган туманида туғилган, маълумоти олий, 2016 йили НамДУни ижтимоий-маданий фаолият мутахассислиги бўйича тамомлаган. ЎзХДП аъзоси, халқ депутатлари Наманган тумани Кенгаши депутати.
Уйчи туман ҳокимининг 2021 йил 22 майдаги қарори билан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий- маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.