Тараққиёт асрига хос, замонавий ва муҳташам қиёфа касб этган мактаб эндиликда 1650 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олиш имкониятига эга.
Муассасанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, туман ҳокими Шуҳрат Мусаев, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи в.б Музаффар Исаевлар барча ўқитувчи ва ўқувчиларни табриклаб, келгуси фаолиятларига зафар тилади.
3 қават 420 ўриндан иборат янги ўқув биноси 14 та синф хонасини ўз ичига олган бўлиб, тўгарак, меҳнат, кимё, биология, физика лаборатория хоналари, хорижий тилларни ўқитишга мўлжалланган ўқув хоналарининг барчаси янги ўқув йилига тахт ҳолда ўқувчиларга қучоқ очмоқда.