Қозон шаҳридаги «Ак Барс» кураш саройи мезбонлик қилган мусобақада 35 мамлакатдан 150 нафардан зиёд курашчи иштирок этди.

Наманганлик полвон, Уйчи туманидаги 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчиси Ойбек Ҳамидов 57 килограмм вазнда эркин мусобақа олтин медални қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Қирғизистонлик курашчи Мирза уулу Ратбекка қарши финал баҳсида Ойбек биринчи дақиқадаёқ рақибининг курагини ерга теккизиб, ғалабага эришди.

Жаҳон чемпиони ўз уйида карнай-сурнай садолари остида байрамона руҳда кутиб олинди, деб хабар беради Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.