"Ҳозирги замон насри" ("Коллекция современной прозы") сериясида нашр этилаётган ушбу китоб Россия ва МДҲ давлатларида сотувга қўйилади. Ушбу серия муаллифи Оксана Ковалевская. Нашр учун масъул Ольга Якк.
Китоб муқоваси безаги учун ўзбек рассоми Баҳриддин Бозоров томонидан юборилган ижодий иш танланган. Нашриёт томонидан тавсия этилган бир нечта муқова безаклари орасидан Баҳриддин Бозоров ишининг танлаб олиниши мақтовга лойиқ.
Ҳар икки ижодкорни ҳам ушбу ютуқ билан муборакбод этамиз.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Ахборот хизмати