Ишлаб чиқаришни режалаштириш ва активларни бошқариш соҳасидаги кейсли номинацияда ҳакамлар ҳайъатига UzAuto Motorsнинг SAP S / 4HANA дастурининг амалга оширилиш натижалари тақдим этилди.

SAP Value Award - ҳар йили МДҲ мамлакатларидаги компаниялар ўртасида ўтказиладиган нуфузли мукофот бўлиб, SAP қарорларидан фойдаланиш орқали эришилган натижалар учун берилади.

2021 йилги мукофот номинациялари учун «Газпром нефть», «Касперский лабораторияси» ва бошқа МДҲ мамлакатларининг йирик компаниялари иштирок этмоқда.

Ҳозирда мукофотнинг расмий сайтида ҳакамлар ҳайъати томонидан ғолибларни аниқлаш учун овоз бериш жараёни ўтказилмоқда. Овоз бериш жараёни шу йилнинг 6 октябрига қадар бўлиб ўтади.

2021 йил март ойида UzAuto Motorsда SAP S/4HANA тизими жорий этилди. SAP базасига асосланган қарорлар бизнес жараёнларни бирлаштиришга, таъминот самарадорлигини оширишга, харажатларни камайтиришга ва инвентаризация даражасини пасайтиришга ёрдам берди.

SAP S/4HANA тизимини амалга ошириш натижасида ишлаб чиқаришни режалаштириш, сотиб олиш ва омбордаги захираларни бошқариш ягона тизим доирасида олиб борилади ҳамда ишлаб чиқариш жараёнига ижобий таъсир кўрсатиш учун барча бўлимларга онлайн тарзда тақдим этилади. Бундан ташқари, компанияда SAP тизимининг жорий этилиши унинг доимий такомиллашиши ҳамда ривожланиши учун асос бўлди, деб хабар беради UzAuto Motors АЖ матбуот хизмати.